Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Босим ва валюта билан муаммолар» - Coca-Cola Turkmenistan фаолиятини тўхтатди
Фото cci.com.tr
Ашхободдаги Coca-Cola Turkmenistan корхонаси ёпилиш арафасида ва маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатди.
«Хроника Туркменистана» нашрининг хабар беришича, компания ёпилишга сабаблар сифатида валюта конвертацияси билан боғлиқ мушкулликлар, мамлакатга ичимликлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган таркибий қисмларни олиб киришга алоқадор муаммолар, маҳаллий бизнес-компаниялар томонидан босимни келтиришмоқда.
Айни дамда мамлакат бозорларида Туркманистонда ишлаб чиқарилган ичимликларнинг аввалги партияларини сотиб олиш мумкин. Ишлаб чиқариш тўхтатилгани туфайли «Кока-Кола» ичимлигининг ҳажми 1 литр бўлган бир бутилкаси учун нарх 4-5 манатдан ($1,1-1,4) 8-9 ($2,2-2,5)га қадар кўтарилиб кетди.
Маълумот учун, Coca-Cola Turkmenistan мамлакатда 1998 йилдан бери ишлайди. Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 88 миллионта бутилкани ташкил этган.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026