Ўзбекистон | 14:35 / 21.11.2017
24760
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «яшил шаҳар»лар кўпаяди

Фото: Norma

Ўзбекистондаги энг йирик саноат марказларидан бирида «Оҳангарон яшил шаҳар» лойиҳасини рўёбга чиқаришга тайёргарлик кўрилмоқда. Гап уй-жой секторида янги юқори самарадор экологик тоза технологияларни жорий этиш ҳақида бормоқда, деб ёзади Norma.uz.

«Оҳангарон яшил шаҳар» лойиҳаси Хитойнинг «JONTIAGroup» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилашга қаратилган йирик режадир.

Хабарда айтилишича, шаҳар ҳокимлиги ушбу лойиҳа ташаббускори бўлди. Уларнинг олдида айни пайтда иситиш тизимини тезкор тарзда модернизация қилиш масаласи турибди. Бугунги кунда мавжуд тизим эскиргани боис аҳоли газдан фойдаланиб, хонадонлари ва уйларини газ плиталари ва бошқа иситиш асбоблари ёрдамида иситмоқда. Бунда ярим асрдан зиёд вақт олдин қурилган мавжуд марказлаштирилган иситиш қозонларини модернизация қилиш самарасиз деб топилди.

«JONTIAGroup» экспертлари мавжуд муаммоларни шаҳарда иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарадиган бешта юқори самарадор станциялар қуриш йўли билан самарали ҳал этишни таклиф қилишди. Уларни ишга тушириш газ истеъмолини 3-4 баравар қисқартириш имконини беради. Бунинг устига, аҳоли пункти томонидан ишлатиладиган электр энергиясининг 80 фоизи  унинг атрофида ишлаб чиқарилади, бу эса ташқи манбаларга боғлиқликни жиддий камайтиради. 

Шуниси муҳимки, масаланинг ечими атмосферага углекислотали газ чиқарилишини бир неча баравар қисқартиради ва шу тариқа шаҳарда экологик ҳолатни яхшилайди. Атроф муҳитнинг сақланишига кўмак берадиган бу технологиялар «яшил» технологиялар сирасига киради.

Ҳозирги кунда хитойлик мутахассислар лойиҳанинг техник асосини тайёрлашмоқда.

Лойиҳани икки босқичда  рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Дастлабки иккита қурилмани 2018 йилда, яна учтасини 2019 йилда қуриш белгиланмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра лойиҳа 87,45 млн доллар миқдорида баҳоланмоқда.

Лойиҳа муваффақиятли рўёбга чиқарилган тақдирда Оҳангарондан бошқа шаҳарларда ҳам замонавий технологияларни жорий қилишда намуна бўлиши бўлиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Томорқа – ризқ ва даромад манбаи 

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида