08:30 / 22.11.2017
16648

«Реал» рекорд қайд этиб ЕЧЛнинг плей-офф босқичига чиқди

Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-турида Мадриднинг «Реал» клуби Кипрнинг АПОЭЛ клуби меҳмони бўлди ва 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимдаёқ «қаймоқранглилар» жамоаси 4 гол урди, Карим Бензема дубль қайд этди, танаффусдан кейинги икки голга Криштиану Роналду муаллифлик қилди.

Бу ғалаба «Реал» учун Чемпионлар лигасида сафар ўйинларидаги 50-ғалаба бўлди. Бу кўрсаткич борасида «Реал» «Барселона»ни қувиб ўтди (49 ғалаба).

Мадридликлар гуруҳда иккинчи ўринни олган ҳолда кейинги босқичга чиқадиган бўлди. Биринчи ўринни 5-турда Дортмунднинг «Боруссия»си устидан сафарда ғалаба қозонган «Тоттенҳэм» эгаллаши аниқ бўлди. 

«Реал» 6-турда «Боруссия»ни қабул қилади.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top