Ўзбекистон | 15:49 / 24.11.2017
4725
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда халқаро медиа-форум бўлиб ўтади

2017 йилнинг 28-29 ноябрь кунлари ЎЭОАВМАнинг MEDIA HALL'ида “Ўзбекистон маданий мероси” мультимедиа лойиҳаси доирасида  “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси – маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форуми бўлиб ўтади.

Форумда 100 дан ортиқ хорижлик олим, эксперт, дипломат, шунингдек илм-фан, маҳаллий ва хорижлик ОАВ вакиллари иштирок этишади. Иштирокчилар орасида Россия, Канада, Италия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Бельгия, Нидерландия, Франция, Германия, Чехия, АҚШ, Туркия, Греция, Озарбойжондан келган таниқли олимлар, музей ва илмий-тадқиқот институтининг вакиллари, илмий журнал муҳаррирлари,  ЮНЕСКО ва ICOMOS (Меъморий ёдгорлик ҳамда аҳамиятга молик жойларни сақлаш халқаро кенгаши) ташкилотининг аъзолари ва Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий меросига бағишланган кўп сонли китоб, нашрлар муаллифлари бор. 

Форум доирасида Ўзбекистон ҳудудидан топилган ва дунёнинг турли мамлакатлари музейларида сақланаётган ноёб моддий ҳамда маданий мерос объектларига бағишланган маърузалар тингланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид