Ўзбекистон | 10:43 / 19.10.2016
3576
4 дақиқада ўқилади

2016 йилнинг 3-6 ноябрида Тошкентда “Медиа, реклама ва замонавий технологиялар” халқаро форуми бўлиб ўтади

SAIPRO ахборот рейтинг агентлиги Форум ташкилотчиси бўлиб, тадбир Ўзбекистон Республикаси электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси расмий кўмагида ўтказилмоқда.

Тадбир бош ҳомийси - "Huawei Tech Investment Tashkent" МЧЖ ХК, ҳомийлар қаторида  “Ўзбекистон кабель телевидениеси” ва “ZO'R TV” телеканали бор. Тадбирнинг телекоммуникация ҳамкори - «UMS» мобил алоқа оператори. «UZREPORT TV» телеканали мазкур форум бош ахборот ҳамкори бўлди.

Форумнинг бош вазифаси масс-медиа бозори турли иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилиш учун интерактив майдонни яратиш, медиа-контентни шакллантириш ва  етказишга инновация технологияларини жорий этишга ёрдам бериш, шунингдек, реклама ва маркетинг стратегиялари ва мамлакат медиабозорини ривожлантириш соҳасида тажриба ва ғояларни алмашишга ёрдам беришдир.

Тадбирнинг асосий аудиториясини телерадиокомпаниялар ва бошқа медиа компаниялар, реклама ва креатив агентликлар, кабель, рақамли ва йўлдош операторлари, телекоммуникация жиҳозлари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқарувчиларнинг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари,  медиа-контент продюсерлари ва дистрибюторлари, шунингдек, товарлар ва хизматларнинг ишлаб чиқарувчи компанияларнинг маркетинг, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ТОП-менеджерларидан иборат.

Тадбирда иштирок этиш учун мамлакатимиз медиа тузилмалари раҳбарлари билан бирга теле- ва радиоэшиттириш, “digital” ва бошқа медиа соҳасидаги халқаро нуфузли профессионал экспертлар, реклама, маркетинг, IT ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги мутахассислар ҳам жалб этилган. Улар орасида «Discovery Communications» (Германия), «Fremantle Media», «Thompson Reuters» (Буюк Британия), «Huawei» (Хитой), «Газпром-Медиа Развлекательное телевидение», «Soft-Lab NSK», «Московский Телепорт», «Sony Electronics» (Россия), «Saran Media» (Мальта), «Live U» (Исроил), «TNS Central Asia» (Қозоғистон), «Dentsu Inc.» (Япония) ва бошқа кўплаб компанияларнинг вакиллари бор.

Форум доирасида масс-медиа, реклама ва маркетинг бозоридаги ривожланишда  биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган мавзулар, шу жумладан, жаҳон ва мамлакатдаги медиа саноатнинг ривожланиш истиқболлари; медиа-контентни шакллантириш ва етказиш соҳасидаги инновациялар; телеаудиторияни ўлчашдаги хусусиятлар; реклама ва маркетинг стратегияларининг асосий трендлари; медиа агентликларининг бугунги кун воқелигида ишлаш истиқболлари ва бошқа масалаларнинг муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Форум қатнашчиларини ноёб кинонамойиш кутмоқда! Жаҳон рекламаси дурдоналари - Жан Мари Бурсиконинг машҳур коллекциясидан ўрин эгаллаб олган Ер куррасининг  барча бурчакларидан олинган ажойиб роликлар “Реклама шинавандалари  туни” (Ночь пожирателей рекламы) лойиҳасининг ташкилотчилари томонидан махсус ҳавола этилади.

Форум ташкилий қўмитаси медиа, маркетинг ва реклама соҳасидаги профессионалларни, шунингдек, шахсий ташаббусларини самарали равишда олға суришдан манфаатдор бўлган барчани тарбирда қатнашишга таклиф қилишдан мамнунлигини маълум қилади. Форумда қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш шу йилнинг 25-октябрига қадар http://media.saipro.uz сайтида амалга оширилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди