Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 ёшли қизчани ўлдирган мактаб ўқувчиси умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди
Фото: Sky News
Буюк Британияда 16 ёшли мактаб ўқувчиси 7 ёшли қизчани ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда The International Business Times хабар бермоқда.
Фожиа 2017 йил январда Йорк шаҳрида юз берган. Айбланувчи қизнинг айтишича, у 7 ёшли қизчани робот деб ўйлаб ўлдирган. Ўқувчи қиз қотилликни содир этгандан кейин ўзи полицияни чақиртирган. Полициячилар ўқувчи қизни пичоқ ушлаган ҳолда ва қонга беланган кийимда аниқлашган. Жабрдийда қизча шифохонага етказилган, бироқ бўйни ва кўкрагидан олган жароҳатлардан вафот этган.
Айбланувчи қиз судда атрофидаги ҳар бир одамни “қудратли ва ёвуз куч” билан бошқарилувчи робот деб қабул қилганини тан олган. Қиз жиноятни содир этишдан аввал руҳий муаммоларга эга бўлган. У жиноятни содир этган вақтда 15 ёшда бўлган.
Мавзуга оид
13:47 / 04.04.2026
Қўқонда банк ходимининг қотиллиги: жиноят қандай рўй берган?
20:37 / 02.04.2026
Фарғонада банк ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди
21:03 / 24.03.2026
Конфет қоғози россиялик аёлнинг қотилини аниқлашга ёрдам берди
14:28 / 12.03.2026