Жаҳон | 09:20 / 25.11.2017
10559
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Фаластинга ён босди
АҚШ Вашингтонда Фаластинни озод қилиш ташкилоти ишини тақиқлаш бўйича қарорни қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Фаластинни озод қилиш ташкилотининг Вашингтондаги офиси чекловлар билан ишлаши мумкин. Чекловлар эса 90 кундан сўнг олиб ташланиши эҳтимолга яқин.
Бундан ташқари, Вашингтондагилар Фаластинни озод қилиш ташкилоти ваколатхонасига «фақат исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида барча томонлама ҳамда узоқ муддатли тинчликка эришишга боғлиқ ҳаракатлар билан чекланиш»ни тавсия қилишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин ҳукумати АҚШ билан барча алоқаларни музлатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
15:52 / 16.11.2024