Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таниқли миллиардер бизнесдаги имконсиз нарса ҳақида гапириб берди
Фото: Reuters
Forbes журналининг 100 йиллигига атаб асли келиб чиқиши курд бўлган ва Chobani йогурт бренди асосчиси миллиардер Ҳамди Улукайё жамоавий ишлаш ҳақида эссе ёзиб берди.
Шоир Жалолиддин Румий шундай ёзган: «Остонадан ўтишинг билан йўл пайдо бўлади». Мен Chobani компаниясига асос солишимдан аввал, ҳеч қачон корхонани бошқармагандим, ҳамда менда ҳеч қандай режа бўлмаган. Мен бир нарсани аниқ билардим, - бу эски фабрикада деворларни бўяш керак, - ҳамда буни қилиш қийинчилик туғдирмаган. Мен бўёқлар сотиб олдим ва ўзимнинг биринчи беш нафар ходимим билан ишга киришдим.
Бу менинг ҳаётимдаги энг биринчи ва тўғри қарор бўлди. Бу ишда мўъжизавий нимадир бор: у фикрлаш, янги ниманидир ўйлаб топиш ва тараққиётни ҳис қилиш имконини беради. Шунинг учун ўтириб, ниманидир кутишнинг керак йўқ – ҳаракат қилиш лозим.
Ҳаммасини бир ўзи, айниқса, маълум баландликларга эришганидан сўнг қилиш керак эмас. Бу имконсиз. Chobani компаниясига асос солиш вақти келганида, мен фақат ўзимга ишонгандим ва ҳали ҳам шундай бўлиб қолмоқда. Бироқ, бошқа томондан, менинг жамоам шундай одамлардан ташкил топганки, мен уларга ўз ҳаётимни ҳам ишонишим мумкин.
Мавзуга оид
15:41 / 16.04.2026
Forbes кўчмас мулк секторидаги энг йирик инвестор номини эълон қилди
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
23:59 / 20.12.2025