Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти 4 декабрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради
Афғонистон президенти Ашраф Ғаний Ўзбекистонга расмий ташриф билан 4 декабрь куни келади. Бу ҳақда Афғонистоннинг республикадаги элчихонасидан хабар беришган.
Элчихона маълумотларига кўра, ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.
Музокараларда олий даражада бўлажак Ўзбекистон-Афғонистон учрашувига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари, хусусан икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди, деб хабар берган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026