Жаҳон | 14:01 / 01.12.2017
8683
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев ҳақида янги ҳужжатли фильм олинди

Фото: President.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳақида янги ҳужжатли фильм суратга олинди. 1 декабрь, Биринчи президент кунида Назарбоев ҳақидаги “Вақт билан танланган” янги ҳужжатли фильми тақдим этилади, дейилади Қозоғистон Биринчи президенти жамғармасининг Facebook’даги хабарида.

Фильм Қозоғистон Республикаси президентининг телерадиомажмуаси томонидан Қозоғистоннинг биринчи президенти жамғармаси қўллаб-қувватлови ёрдамида суратга олинди. Қозоғистон президенти ҳақидаги янги ҳужжатли фильмнинг муаллифига россиялик ёзувчи, публицист, журналист Леонид Млечин айланди.

Мавзуга оид