Ўзбекистон | 20:10 / 01.12.2017
5274
1 дақиқада ўқилади

Портлаш хавфи бўлган муҳитларда қандай асбоб-ускуналардан фойдаланса бўлади?

Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2017 йилдаги 941-сон қарори билан Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишловчи асбоб-ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Ҳужжатни қўллаш соҳаси қуйидаги тарзда белгиланди:

Ҳужжат асбоб-ускуналарни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш ва техник ҳужжатларга қўйиладиган талабларни, шунингдек асбоб-ускуналарнинг қўйиладиган талабларга мувофиқлигини баҳолашни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Регламентга риоя қилиниши устидан давлат назоратини қуйидагилар амалга оширади:

•  «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси;
•  Ички ишлар вазирлиги;
•  бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида.

Ҳужжат 26.05.2018 йилдан кучга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид