Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Android учун 2017 йилнинг энг яхши дастурлари рейтинги тузилди
Фото: Getty Images
Google Play версияси бўйича, 2017 йилда Android операцион тизими учун яратилган энг яхши дастур Photo Lab фотомуҳаррири бўлди. Дастур 50 млн фойдаланувчи томондан ўрнатилган. Google Play’да дастурнинг 1-ўринга қўйилиши унинг чиройли дизайни, ноёб янги имкониятлари ва оммавийлиги билан тушунтирилган.
Энг яхши кўнгилочар дастур VK Live бўлди. Дастур, шунингдек, 2017 йилда юклаб олишлар бўйича етакчилик қилди. Дастурни 5 млн киши юклаб олган.
Энг яхши ижтимоий дастур ҳамроҳларни қидиришга мўлжалланган BeepCar бўлди. Энг яхши кундалик ёрдамчи дастур сифатида Journey танланди. Бу дастурда ўз хотираларини сақлаш мумкин.
Энг инновацион дастурлар йўналишида саёҳатчилар учун мўлжалланган Airbnb сервиси ғолиб бўлди.
Болалар учун мўлжалланган энг яхши дастур сифатида “Star Walk’дан астрономия” дастури эътироф этилди.
Шунингдек, “Энг катта яширин салоҳият” йўналишида Be My Eyes (Менинг кўзларим бўл) дастури ғолиб бўлди. Бу дастур ёрдамида волонтёрлар видеоалоқа ёрдамида турли вазиятларда ёрдам сўраб мурожаат қилувчи, кўриш қобилиятида муаммолар бўлган одамлар сўровларига жавоб бера оладилар.
Мавзуга оид
14:14 / 31.10.2025
Android iPhone’дан хавфсизроқ чиқди — Google янги тадқиқот натижаларини эълон қилди
11:50 / 03.09.2025
АҚШ суди Googleʼга Chrome ва Android'ни сотмасликка рухсат берди
23:10 / 26.08.2025
2026 йилдан бошлаб Android номаълум дастурчиларнинг иловаларини блоклайди
02:39 / 24.08.2025