Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Android iPhone’дан хавфсизроқ чиқди — Google янги тадқиқот натижаларини эълон қилди
Google компанияси ва YouGov тадқиқот маркази ўтказган сўров натижасига кўра, Android фойдаланувчилари iPhone эгалари билан солиштирганда анча кам ҳолларда фирибгарлик SMS ва қўнғироқларга дуч келади. Бу ҳақда 9to5Google нашри хабар берди.
Тадқиқотда қайд этилишича, сўровдан олдинги етти кун давомида Android фойдаланувчилари iPhone эгаларига нисбатан 58% кам фирибгарлик хабарларини олишган. Энг юқори даражадаги ҳимояни эса Google Pixel смартфонлари кўрсатган — уларнинг эгалари iPhone фойдаланувчиларига қараганда 96% кам spam ва fishing хабарларини олишган.
Бундан ташқари, iOS фойдаланувчилари ҳафтасига ўртача 3 ёки ундан ортиқ шубҳали SMS олганликларини 65% ҳолларда билдирган, бу эса Android фойдаланувчиларига нисбатан анча юқори кўрсаткич.
Google бу натижани RCS (Rich Communication Services) технологияси, Android’нинг ички хавфсизлик тизимлари ва сунъий интеллект асосидаги ҳимоя механизмлари билан боғлиқ деб тушунтиради. Компания таъкидлашича, “Хабарлар” (Messages) ва “Телефон” иловаларига ўрнатилган СИ-моделлар фирибгарлик ва spam рақамларини аниқлаб, автоматик тарзда блоклаб қўяди.
Мавзуга оид
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026