Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидаги қатъий қўриқлаш назорати олиб ташланди
2 декабрь, шанба куни Остонада Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва Қирғизистон бош вазири ўринбосари Тўлқинбек Абдигулов икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Йўл харитасини имзоланди.
3 декабрь кунидан Қозоғистон чегарачилари Қирғизистон билан чегарани қўриқлашнинг одатий вариантига қайтди.
«Йўл харитаси имзоланиши якунлари бўйича томонлар жорий йил 3 декабрдан бошлаб Қозоғистон чегара хизмати икки давлат чегарасининг барча ўтказиш пунктларида қўриқлашнинг кучайтирилган кўринишидан одатий вариантига ўтиши тўғрисида келишиб олди», — дейилган хабарда.
30 ноябрь куни икки давлат президентлари Нурсултон Назарбоев ва Сооронбай Жээнбеков Минскдаги учрашув якунларига кўра Йўл харитаси бўйича келишувга эришгани ҳамда икки мамлакат ўртасидаги муаммолар энди барҳам топиши ҳақида маълум қилинганди. Ушбу келишувга кўра чегарадаги кучайтирилган назорат бекор қилиниши кўзда тутилганди. Чегарадаги вазиятни икки давлат вакиллари кузатиб боришади.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар шу йилнинг октябрида ёмонлашди, 10 октябрь куни чегарадаги вазият кескинлашди. Қозоғистон фитосанитар назоратни кучайтирди. Бунга Қирғизистоннинг аввалги президенти Алмазбек Атамбоев кетишидан олдин мамлакати блокада тушишига сабаб бўлувчи айрим қадамларни ташлагани сабаб бўлганди. У Қозоғистон раҳбариятига, хусусан, Нурсултон Назарбоевга қатор айбловлар қўйганди. Ҳозирга қадар ҳам ҳар куни юзлаб юк ташиш машиналари чегарада ушланиб қолаётганди.
Мавзуга оид
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
21:37 / 20.11.2024