Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда электрон визалар тизими ишлай бошлади
Мисрда электрон визалар тизими ишлай бошлади. Тизим мамлакат президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий томондан Қоҳирада тантанали равишда ишга туширилди. Энди сайёҳларга Мисрнинг виза марказлари ва элчихоналарига боришларига ҳожат бўлмайди, Мисрга виза олиш учун интернетда анкета тўлғазиш етарли бўлади. Агар виза маъқулланса, у электрон почтага келади.
“Бу лойиҳа Мисрнинг хориждаги элчихоналари ва консулликлари ишини енгиллаштиришга, виза хизматларини самаралироқ ва тезроқ кўрсатишга имкон беради”, деб айтган Миср президенти.
Таъкидланишича, тизим Мисрнинг божхона ва миграция бошқармаларини ахборотлаштириш лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026