00:51 / 03.12.2017
27666

Полициячи ҳайдовчини қутқариш учун ақлбовар қилмас қобилиятни намойиш қилди

Фото: Motorway Martin‏ / Twitter

Британиянинг Лидс шаҳри яқинидаги йўлда жойлашган кўприкда фургон ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқаргач, ағдарилиб кетган ва кўприк четидан осилиб қолган. Агарда воқеа жойида полициячи бўлмаганда, бу воқеа ҳайдовчининг ўлими билан тугаши мумкин эди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

ОАВ маълумотларига кўра, полиция зобити Мартин Уиллис кўприкдан осилиб турган ва ундан ағдарила бошлаган фургоннинг ғилдирагини унинг ичида қолиб кетган ҳайдовчини қутқариш учун қўли билан 15 дақиқа ушлаб турган.  

Тез орада йўл-транспорт ҳодисаси жойига фавқулодда хизматлар етиб келган ва трос ёрдамида автомобилни чиқариб олишга муваффақ бўлинган. Ҳайдовчи шифохонага етказилган, унинг ҳаёти хавф остида эмас.  

Бу воқеа интернетда тез тарқалди. Интернет фойдаланувчилари полициячини қаҳрамон ва “супермен” деб аташган.

Top