Жаҳон | 00:47 / 03.12.2017
6158
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада шторм оқибатида 20 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

СС0 Public Domain

Шри-Ланкада штормдан огоҳлантириш эълон қилинди. Шторм оқибатида 20 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, кўплаб уйлар вайрон бўлган, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

“Арабистон денгизи узра “Окхи” тропик циклони ўтаётгани сабабли Шри-Ланкада, Ҳиндистоннинг Керала, Тамилнад штатларида, Лакшадвип оролида штормдан огоҳлантириш эълон қилинди. 21 киши ҳалок бўлди, 19 киши бедарак йўқолган”, деб маълум қилинди хабарда.    

Маълум қилинишича, Шри-Ланка ва Ҳиндистонга “Окхи” циклони ёпирилди. Циклон ўзи билан бирга кучли ёмғирлар, шамол, кўчкилар олиб келди. Қутқариш ишлари олиб борилмоқда, унда ҳарбийлар ҳам иштирок этмоқдалар.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид