08:48 / 04.12.2017
10969

Хива ва Бухорода юз берган ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати ўтган ҳафта мобайнида республикада содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумот берди.

2017 йилнинг 22 ноябрь куни Хоразм вилояти Хива туманида яшовчи фуқаро А.Х.нинг уйида электр иситиш мосламасини ёқиб назоратсиз қолдирилиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 4 кв.м. майдонда ўрин кўрпаси ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган.

2017 йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «Эҳтиёж моллари» МЧЖга тегишли мебел ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлиб, цехнинг 190 кв. метр майдонда томи, ички қисми, жиҳозлари ва лак бўёқлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.  Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2017 йилнинг 23 ноябрь куни Бухоро вилояти Бухоро туманида яшовчи фуқаро Ю.Я.нинг уйида электр иситиш мосламасини ёқиб назоратсиз қолдирилиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 20 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг куйган холдаги жасади топилган.    
   
2017 йилнинг 23 ноябрь куни Жиззах шаҳрида яшовчи К.С.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ҳовлисидаги «Кобалт» ва «Матиз» русумли автомобиллари, шунингдек, ёнғин қўшнисининг уйига ўтишидан 5 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

2017 йилнинг 25 ноябрь куни Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Л.А.нинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 98 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

2017 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Умид Дилшод Гранд» МЧЖга тегишли қоғозни қайта ишлаш ва брусчатка ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлиб, цехнинг 190 кв. метр ҳамда ёнғин қўшни «Элит Глобал Пласт» МЧЖга тегишли пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехига ўтишидан 290 кв.метр майдонларда томи, шифт қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Top