Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўзи ожизлар жамоалари мини-футбол бўйича мусобақада қатнашди
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг “Ёшлик” спорт мажмуасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами ва “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан касаба уюшмаси тармоқ Республика Кенгаши тизимидаги кичик бизнес субъектлари, корхона ва ташкилотлар ходимлари, паралимпия спортчилари иштирокида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. У Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақада касаба уюшмаси тизимидаги 8та жамоа (“Стройгород”, “Сувсоз”, “Пластекс”, “UZTEX”, “Мастер деликатесов”, “DIMAX”, “Тошиссиққуввати”, “UZEX”) ҳамда паралимпия спортчилари (кўзи ожизлари)дан иборат “Қалдирғоч”, “Лочин” жамоалари иштирок этишди.

Мусобақани адолатли ўтказиш ҳамда ғолибларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон футбол федерациясининг 6 нафар малакали ҳаками жалб этилди.
Мусобақа якунларига кўра 3-ўрин ғолиби “Мастер деликатесов” МЧЖнинг “Мастер деликатесов” жамоаси замонавий вентилятор, диплом ва рамзий кубок; 2-ўрин ғолиби “DIMAX BIZNES MARKAZI” МЧЖнинг “DIMAX” жамоаси микротўлқинли печ, диплом ва рамзий кубок; мутлақ ғолиб “Сувсоз” жамоаси замонавий телевизор, диплом ва тармоқ Республика Кенгашининг кўчма кубоги билан тақдирланди.


5та жамоа “Меҳнат жамоасида спортнинг оммавийлашишига муносиб ҳисса қўшган жамоа” номинацияси бўйича диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, паралимпия спортчиларининг “Лочин” ва “Қалдирғоч” жамоалари диплом, рамзий кубок билан тақдирланди, ҳар бир ўйинчига ташкилотчилар, ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
04:05 / 28.08.2022
ДХХ Кубоги-2022 якунланди. Футболда Тошкент вилояти, мини-футболда Андижон тенгсиз (фоторепортаж)
13:26 / 29.03.2022
Мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубогига старт берилди
14:23 / 14.06.2021
ДХХ раиси кубогининг финал босқичи бошланди
11:27 / 11.06.2021