17:15 / 05.12.2017
11559

Юридик хизмат ходимларига навбатдаги мартаба даражалари берилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан адлия вазирининг 2017 йил 4 декабрдаги буйруғи билан давлат органлари ва ташкилотларининг
51 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Адлия вазирлигида ушбу буйруқ юридик хизмат ходимларига Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи томонидан ўқиб эшиттирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Юридик бошқармаси бошлиғи Ш.Шадманкуловга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражаси, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти юридик хизмати бош юрисконсульти А.Мубараковга “2-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази юрисконсульти Х.Машарипов ҳамда Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси давлат корхонаси юридик хизмати етакчи юрисконсульти Г.Турановга “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Ушбу буйруқда юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар – мартаба даражалари учун 2017 йил декабрь ойидан бошлаб қўшимча ҳақ тўлаб бориши лозимлиги ҳам назарда тутилган.

Top