18:48 / 06.12.2017
4455

Ford ва Alibaba Хитойда автомобиль сотишга доир шартномани имзолайди 

Фото: © EPA/MAURITZ ANTIN

Американинг Ford автоконцерни пайшанба куни Хитойнинг онлайн-савдо гиганти ҳисобланган Alibaba билан шартнома тузишни режалаштирмоқда. Гап шундаки, Alibaba автомобиллар сотувларини онлайн ва оффлайн режимда синовдан ўтказишни кўзда тутмоқда. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, машиналар сотуви учун Tmall интернет-майдонидан  (Alibaba Group'га киради) фойдаланилади. Бундан ташқари, транспорт воситаларини автомобиллар учун вендинг автоматларда реализация қилиш имкони синалади. Икки компания вакиллари битимни имзолаш учун Ханчжоуда учрашишади. 

Таъкидланишича, шартнома Alibaba ёрдамида сотилган автомобилларга Ford сервис марказларида хизмат кўрсатишни кўзда тутиши мумкин.

Top