Жаҳон | 21:00 / 07.12.2017
27884
1 дақиқада ўқилади

2018 йил ранги эълон қилинди: Pantone версияси

Pantone институти 2018 йил рангини танлади - бу "ультрабинафша". Институт вице-президенти Лаури Прессманнинг сўзларига кўра, "ультрабинафша" - бу "қизиққон қизғиш-сиёҳранг ва кучли индиго-бинафша ранглар иттифоқи". Прессманнинг таъкидлашича, ушбу ранг сирли ва ўйчан, у Прованснинг гуллар тўла далаларини ёдга солади. 

Ўтган йилнинг худди шу вақтида Pantone институти 2017 йилнинг асосий ранги сифатида Greenery номини олган оч яшил рангни эълон қилганди. Институт вакиллари бу рангни табиатнинг уйғониши ва ҳаётнинг янгиланиши билан боғлашган. Pantone'га кўра, ўтаётган йил ранги инсон ва табиат уйғунлигини ифодалайди.

 

Мавзуга оид