18:55 / 07.12.2017
26325

Грузиялик кишининг чемоданидан аёл киши чиқди

Фото: © Hurriyet Daily New

Сарп чегара назоратидан ўтиш пунктида кутилмаган воқеа юз берди. Грузия фуқароси ўзининг шубҳали хатти-ҳаракатлари билан чегарачилар диққатини тортди: у асабийлашар, ҳадеб ён-атрофга қарар ва божхонадаги навбатини ўтказиб юборишига оз қолди. Hurriyet Daily New шу ҳақида хабар берди.

Барчаси жойида эканига ишонч ҳосил қилиш учун чегарачилар йўловчидан текширув учун чемоданни очишни сўрашди. Унинг ичидан Грузиянинг 22 ёшли фуқароси чиқиб келганида чегарачилар ҳайратга тушишди. 

Ҳозирда полиция икки фуқарони ҳам қўлга олган, улар сўроқ қилинмоқда.

Бундан аввал худди шу чегара назорати пунктидан Грузия фуқароси ўз мамлакати ҳудудига Туркияда судланган россиялик аёлни олиб ўтишга уринган.

Top