Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толибжон Саидов янги лавозимидан озод этилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг собиқ бошлиғи Толибжон Саидов тантанали тарзда пенсияга кузатилганидан 4 кун ўтиб, божхона тизимида бошқа бир катта лавозимга тайинланган эди. Kun.uz бу ҳақда хабар берганидан бир неча соат ўтиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинди.
Ўзбекистон Божхона қўмитаси раисининг бугун, 28 феврал куни имзолаган буйруқ билан, “Божхона-сервис” давлат муассасаси директори Саидов Толибжон Баҳодирович билан тузилган меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Бу буйруқнинг қабул қилиниши – Kun.uz Саидовнинг тайинлови ҳақида хабар беришидан бир неча соат ўтиб рўй бермоқда.
Аввалги хабарда қайд этилганидек, Толибжон Саидов – давлат раҳбарининг ёш кадрлар корпусини шакллантириш ҳақидаги топшириғидан кейин пенсияга кузатилган божхоначилардан бири.
У 5 йилдан кўпроқ вақт давомида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб, жорий йил 14 феврал куни божхона соҳасида узоқ йил ишлаган бир гуруҳ мансабдорлар қаторида тантанали тарзда пенсияга кузатиб қўйилган эди. Лекин орадан 4 кун ўтиб, 18 феврал куни “Божхона-сервис” ДМ директори этиб тайинланган.
Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати
Мавзуга оид
08:40 / 17.03.2026
Божхона ҳужжатларининг янги шакллари жорий этилди
09:46 / 03.03.2026
Божхона декларациясини мобил илова орқали расмийлаштириш тартиби янгиланди
21:38 / 02.03.2026
Самарқандда ҳоким делегация таркибига оила аъзоларини қўшгани маълум бўлди
21:22 / 28.02.2026