Ўзбекистон | 11:40 / 07.12.2017
25406
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz Сурхондарёга боради. Вилоят аҳолисидан мурожаатлар қабул қилинади

Kun.uz таҳририяти вилоятлар бўйлаб сафарларни давом эттиради, яқин кунларда Сурхондарё вилоятига сафар режалаштирилган. Сафар давомида вилоят раҳбарлари билан учрашув ўтказиш мақсад қилинган. Вилоят аҳолиси раҳбариятга савол, таклиф ёки шикоятларини сайт орқали йўллаши мумкин бўлади.

Вилоят ҳокими Эркин Турдимов билан ўтказилиши режалаштирилган учрашувда аҳолини кўпроқ қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва долзарб муаммоларга эътибор қаратиш кўзда тутилган. Тилга олинмаган савол, таклиф ва шикоятлар вилоят ҳокимининг қўлига топширилади.

Савол, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш вақти чегараланган.

Мурожаатларни ушбу ҳавола орқали ёки [email protected] электрон манзилига юбориш мумкин!

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид