08:50 / 07.12.2017
31938

«Урушга тайёрланишимиз керак» - КХДР баёнот берди

Фото: KCNA/Reuters

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Корея ярим ороли яқинидаги ҳарбий машғулотларига изоҳ берди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» Корея Марказий телеграф агентлиги хабарига таянган ҳолда.

«Сўнгги вақтларда, АҚШ Корея ярим оролига яқин ҳудудда КХДРга қарши йўналтирилган, тарихдаги энг йирик қўшма ҳарбий-ҳаво машқларини ўтказаётган бир вақтда, америкалик юқори мансабли сиёсатчилар жанговар кайфиятдаги баёнотларни бирин-кетин бермоқда, бу хавотирни келтириб чиқаради», - дея маълум қилишган КХДР ТИВдан.

Вазирликдан таъкидлашларича, урушни хоҳлашмайди, бироқ «ундан қочмайдилар ҳам».

«Бу душманлик кайфиятидаги, жанговар характерга эга баёнотлар шундан далолат беради ва огоҳлантирадики, биз Корея ярим оролидаги урушга тайёргарлик кўришимиз керак», - дея маълум қилишган ташқи сиёсат идорасидан.

КХДР дипломатларининг таъкидлашича, «ҳозир битта савол ўз жавобини кутмоқда: қачон уруш бошланади».

Аввалроқ, АҚШ ва Жанубий Корея КХДРга огоҳлантирувчи зарба бериш бўйича машғулотлар олиб бораётгани хабар берилганди.

Top