Ўзбекистон | 15:50 / 07.12.2017
10212
1 дақиқада ўқилади

Ўшда Ўзбекистон ҳисобидан мактаб қурилади

Фото: knews.kg

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон ҳисобидан мактаб қурилади. Қирғизистон Республикаси парламенти икки давлат ўртасидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади.

Қирғизистон таълим ва илм-фан вазири Гулмира Худойбердиеванинг сўзларига кўра, қурувчиларнинг катта қисми Ўзбекистондан бўлади. Қурилиш кейинги ўқув йилининг бошланишига қадар якунланиши режалаштирилган.

630 нафар ўқувчига мўлжалланган мактаб уч корпусдан иборат бўлади. Қонун Қирғизистон президентига имзо қўйиш учун юборилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид