Жаҳон | 08:39 / 08.12.2017
41115
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ўз шартини айтди. КХДР қандай жавоб қайтаради?  

Фото: Reuters

АҚШ КХДР билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёр, фақат бу агарда Пхеньян ядро қуролидан холи ҳудудни яратиш жараёнини бошласагина рўй беради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Ҳезер Науэрт маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

«Шимолий Корея билан тўғридан-тўғри музокаралар масаласи, улар ядро қуролидан холи ҳудудни яратиш жараёнини бошламагунга қадар кўриб чиқилмайди. КХДР баллистик ракеталарни учиришда давом этиб, музокаралар ва жиддий мунозараларга ҳеч қандай қизиқиш билдираётгани йўқ», - дея айтиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Корея ярим ороли яқинидаги ҳарбий машғулотларига изоҳ берди. Вазирликдан таъкидлашларича, урушни хоҳлашмайди, бироқ «ундан қочмайдилар ҳам».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид