Жаҳон | 09:10 / 08.12.2017
11970
1 дақиқада ўқилади

Европа қўшма штатларини яратиш таклифи билдирилди  

Фото: ZUMAPRESS.com

Германия социал-демократик партияси етакчиси Мартин Шульц Европа интеграциясини чуқурлаштириб, 2025 йилга қадар Европа қўшма штатларини ташкил этишга чақирди. Бу ҳақда EU Observer хабар бермоқда. 

“Федерал Европага асос соладиган конституциявий келишув лозим”, деб айтган Шульц.

Шульц Европа Иттифоқига аъзо давлатларга ратификация учун ушбу конституциявий келишувни тақдим қилмоқчилигини маълум қилди. Унинг айтишича, бу ҳужжатни қўллаб-қувватламайдиган давлатлар ЕИни тарк этишлари лозим бўлади. 

Шульц янада мустаҳкамланадиган иттифоқ Германия, Австрия, Финляндия, Франция ва Нидерландияда кучайиб бораётган ўнг миллатчилар ҳаракатига қаршилик кўрсата олади.  

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид