Кучли шамол Бекободдаги уйларга зарар етказди
7 декабрь куни соат 07:00 дан 18:00 гача Бекобод шаҳрида шамолнинг 28 м/с гача кучайиши кузатилди. Табиий офат оқибатида кўпгина аҳоли яшаш уйлари ва қатор корхоналарда электр ва газ таъминотида узилишлар, дарахтлар синиши ҳолатлари кузатилиб, шаҳарда яшовчи кишилар моддий зарар кўрди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида берилган хабарга кўра, кучли шамол оқибатларини бартараф этиш бўйича Тошкент вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида шаҳар ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, шаҳар коммунал хизмати ва бошқа мутассади ташкилотлар вакилларидан ташкил топган тезкор штаб ташкил этилиб, бевосита куч ва воситалар сафарбар қилинган.
Ташкиллаштирилган авария-тиклаш ишлари натижасида юзага келган электр, газ ва сув таъминотидаги авариялар соат 12:50дан 22:00га қадар бартараф этилди.
Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, соғ-саломат ўз уйларига жўнатилди.
Мавзуга оид
12:43 / 06.09.2024
Бекободда иш вақтида вафот этган “электросет” ходими учун 340 млн сўм ундириб берилди
18:36 / 13.08.2024
Бекободда 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этган аёлнинг эри 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:01 / 26.06.2024
Бекободда ИИБ биносидаги ўлим ҳолати бўйича бир ходим қамоққа олинди
19:14 / 21.06.2024