«Барселона» сафарда ғалаба қозонди
«Барселона» Испания Примерасининг 15-турида «Вильярреал»ни мағлуб этди. Вильярреалдаги «Керамика — Эль-Мадригал» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида, 60-дақиқада Даниэль Раба қўполлик учун майдондан четлатилди ва қолган ярим соатда меҳмонлар жамоаси сон жиҳатдан устунликка эга бўлишди. 72-дақиқада Луис Суарес Пако Алькасер билан комбинация уюштирди ва дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозага тўпни йўналтирди - 1:0.
11 дақиқада мезбонлар жамоаси жарима майдонида ҳимоячилар бир-бирини тушунмади ва тўпга эга чиққан Серхио Бускетс уни Лионель Мессига етказди. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолган ҳужумчи осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 2:0.
Бу ғалабадан кейин «Барселона» очколари сонини 39тага етказди ва турнир жадвалида яккапешқадамликни давом эттирди. «Вильярреал» 21 очкоси билан — олтинчи ўринда.
Испания чемпионати
15-тур
Вильярреал – Барселона 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 72 Суарес, 0:2 – 83 Месси.
Вильярреал – Асенхо, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Руис, Коста, Раба, Тригерос, Рубен Семеду (Кастильехо, 48), Родри Эрнандес, Сориано (Рукавина, 64), Бакамбу.
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Вермален, Альба, Ракитич, Бускетс (Андре Гомеш, 86), Паулиньо (Алеиш Видаль, 68), Денис Суарес (Пако Алькасер, 58), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (45), Бакамбу (61), Альваро Гонсалес (86).
Четлатиш: Раба (60).
Мавзуга оид
12:13 / 29.09.2024
«Палмер»да покер, «Барса» 4 та гол ўтказди. Европада кун ўйинлари
11:33 / 27.09.2024
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади?
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
12:38 / 30.08.2024