13:11 / 11.12.2017
16472

Қозоғистон кўмир конидаги ишчилар ер юзасига чиқишдан бош тортишмоқда

Фото: Kapital.kz/Архив

Қозоғистон тоғ-кон саноати соҳасининг энг йирик корхонаси ҳисобланувчи "АрселорМиттал Темиртау" АЖ компаниясининг 200 кончиси ер юзасига чиқишдан бош тортмоқда. Улар иш вақти тугаганидан кейин тепага чиқишмаган ҳамда рухсат берилмаган норозилик акциясини бошлашган. Улар ҳозирча талабларини илгари суришганича йўқ, деб хабар қилмоқда РИА Новости компания матбуот хизматига асосланган ҳолда. 

Кончилар бевосита на кон раҳбариятига, на АЖ маъмуриятига ўз талабларини берган. "Коргау" кўмир қазиб олувчилар касаба уюшмаси томонидан ҳам бирор мактуб юборилмаган. 

Хабарда айтилишича, қолган конлар белгиланган тартибда фаолиятини юритмоқда. 

ArcelorMittal — дунёдаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи компаниялардан биридир. Компания 60 мамлакатда ўз ваколатхоналари ва ишлаб чиқариш қувватларига эга. 

Top