Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси Европа рекордини такрорлади
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Бавария»нинг собиқ футболчиси Герд Мюллер томонидан бир клуб сафида урилган голлар бўйича ўрнатилган рекордни такрорлади. Бу ҳақда каталонияликлар клуби матбуот хизмати хабар тарқатган.
Испания чемпионатининг 15-турида «Вильярреал»га қарши кечган ва 2:0 ҳисобида ғалаба билан якунланган ўйиндаги голлардан бири Месси ҳисобига ёзилди. Бу гол Месси учун «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида урилган 525-гол бўлди.
Месси «Барселона» сафида 2004 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Мюллер «Бавария» шарафини 1964 йилдан 1979 йилгача бўлган даврда ҳимоя қилган.
Жорий мавсумда Месси Испания чемпионатида 15 учрашув ўтказди ва 14 гол уриб, 4 голга узатма берди.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026