Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядаги ихтилоф ҳали тугамаган – Могерини
Суриядаги ихтилоф ҳанузгача давом этмоқда, деб айтди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини.
Россия президенти Владимир Путин 11 декабрда Суриянинг Ҳмаймимидаги Россия авиабазасига ташриф буюрди ва Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқишни бошлашга буйруқ берди. Бундан аввалроқ Путин Сурияда ИШИДга қарши уруш тўлиқ ғалаба билан якунланганини эълон қилганди.
“Суриядаги ихтилоф баъзилар у тугагани таъкидлашни истаётган бўлсалар-да, ҳанузгача давом этмоқда. Биз жойларда ҳали ҳам жанглар бораётгани, тинч аҳолига ҳужумлар қилинаётганини яхши биламиз”, деб айтган Могерини Брюсселда журналистларга. Брюсселда Европа Иттифоқининг 28 та давлати ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Могеринининг айтишича, Сурияда уруш якунлангани ва мамлакатдаги вазият нормаллашиши ҳақидаги тасдиқлар “афсуски, асосга эга эмас”.
“Биз бунинг яқин ойларда ҳақиқатга айланишини истаймиз ва ҳар қандай ижобий ривожни – хоҳ деэскалация ҳудудлари, хоҳ сиёсий музокараларда бўлсин – аниқ ҳаракатлар билан қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, деб айтган Могерини.
Могерини Европа Иттифоқи Женевада БМТ бошчилигида Суриядаги ихтилофни тартибга солиш бўйича келишувларга эришилгандан кейингина Сурияни тиклашга инвестициялар қилишга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026