Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 декабрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-7 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-13 даража, кундузи 7-2 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.