09:40 / 12.12.2017
7610

Марказий Осиё давлатлари Афғонистон бўйича мулоқотнинг янги шаклини жорий этади

Фото: Uzbekistan24

2017 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ ташаббуси ва БМТ Афғонистонга ёрдам миссияси кўмаги билан Ашхобод шаҳрида ташкил этилган Марказий Осиё ва Афғонистон ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этди.

Учрашув қатнашчилари минтақавий сиёсат ва хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига билан 4-6 декабрь кунлари мамлакатга Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг расмий ташрифининг самарали якунлари тўғрисида иштирокчиларни хабардор қилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон анъанавий тарзда Афғонистонга нисбатан ўзаро ҳурмат, тенглик ва манфаатларни инобатга олиш тамойилига асосланган дўстлик сиёсатини олиб боради ва Афғонистон халқи томонидан сайланган ҳукуматни қўллаб-қувватлайди.

Учрашувда “Марказий Осиё мамлакатлари – Афғонистон” (C5+1) янги консультатив форматини яратиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ушбу формат минтақавий масалаларнинг бутун мажмуасини муҳокама қилишда ҳамда БМТ кўмагида тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича биргаликда замонавий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун самарали платформа бўлиши кутилмоқда.

Учрашувда БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман ҳам иштирок этди.

Top