Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ рози. Асад 2021 йилгача қолади – ОАВ
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Сурия етакчиси Башар Асад ўз лавозимида 2021 йилдаги навбатдаги президентлик сайловларига қадар қолишига рози бўлишга тайёр. Бу ҳақда The New Yorker америкалик ва европалик амалдорларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, сўнгги бир неча ой ичида «жойлардаги фактлар шунга олиб келдики, Қўшма Штатлар маъмурияти оиласи Сурияни қарийб ярим асрдан бери бошқариб келаётган Асад ўз лавозимида яна тўрт йил қолиши мумкинлигига рози бўлган».
Нашрнинг таъкидлашича, Сурия ҳукумати ва унинг хорижий иттифоқчилари – Россия, Туркия, Эрон ҳамда Ливаннинг «Ҳезбуллоҳ»и – «бир йил муқаддам бир-бирига алоқадор ҳам бўлмаган ҳудудларни бирлаштиришди» ва Асад ҳукумати Суриянинг аксарият аҳолиси устидан назорат ўрнатишга эришди.
Шунингдек, америкалик амалдорларнинг хавфсирашича, Асад Сурияда 2021 йилдаги сайловларда ғалаба қозониши ҳамда «ҳукумат тепасида яна узоқ йиллар давомида қолиши» мумкин.