21:15 / 12.12.2017
8877

Пара-Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳисобида яна 7 та медаль

Фото: Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳслари давом этмоқда. Бугун 7 нафар ҳамюртимиз енгил атлетиканинг турли хил баҳсларида иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 6 та олтин ва 1 та кумуш медални қўшиб қўйишди.

Булардан олтин медални қўлга киритган спортчилар:

Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

Пашаев Дамир (Т13)         100 метрга югуриш      12.17

Мирзаева Асила (Т11)      100 метрга югуриш      14.84   

Суханова Сабина (Т37)     100 метрга югуриш      14.84

Одилов Ёрқинбек (F57)        диск отиш                  34.24

Рихсимов Муҳаммад (F42)  диск отиш                  33.03

Омонов Бобиржон (F41)      ядро улоқтириш        9.41 

Кумуш медаль соҳибаси:

Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

Эргашева Розияхон (F46)     диск отиш                  18.13 

Кеча, шунингдек, сузиш ва пауэрлифтинг бўйича беллашувларда терма жамоамизнинг уч нафар аъзоси ғолибликни қўлга киритишгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирда Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси спортчилари 9 та олтин ва 1 та кумуш, жами - 10 та медални нақд қилиб қўйишди. Таъкидлаш жоизки, мазкур мусобақа 14 декабрга қадар давом этади.

Top