Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекин Олимпиадаси медаллари тақдим этилди
2022 йилги Пекин Олимпиадаси ташкилий қўмитаси мусобақалар ғолиблари ва совриндорларига топшириладиган медаллар шодасини тақдим қилди. Шунингдек, Паралимпиада медаллари ҳам намойиш қилинган.
Медаллар тақдимоти 26 октябрда, Пекин Олимпиадаси бошланишига 100 кун қолганда ўтказилган.
Медалларнинг олд томонида Олимпиада ҳалқалари, унинг атрофида Ўйинларнинг инглиз тилидаги тўлиқ номланиши ўйиб чиқилган. Орқа томонида эса XXIV қишки Олимпиада рамзи ва хитойчадаги тўлиқ номланиши туширилган. Шунингдек, шу томонда бир нечта ҳалқа бор бўлиб, уларда 24 та нуқта жойлаштирилган. Бу нуқталар “чексиз юлдузли осмон”ни ҳамда “инсон ва табиат уйғунлиги”ни ҳамда ўтказиладиган Олимпиаданинг тартиб рақамини англатади.
Медаллар учун қути бамбукдан ишланган бўлиб, ташкилотчиларнинг айтишича, бу Хитой маданиятига хослик ва экологик Ўйинлар ғоясига мосликни таъкидлайди.
Пекин Олимпиадаси 2022 йил 4-20 февраль, Паралимпиада эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади. Аввалроқ мусобақаларга пандемия сабабли хорижий мухлислар қўйилмаслиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
22:55 / 26.03.2026