Жаҳон | 00:05 / 12.12.2017
14640
1 дақиқада ўқилади

Сурия ҳудуди деярли жангарилардан озод қилинди – Путин

Фото: РИА Новости

Сурия ҳудуди деярли террорчилардан озод қилинди, Россия қуролли кучларини кенг қўллаган ҳолда ҳал қилиниши керак бўлган вазифалар умуман олганда бажарилган, деб маълум қилди Россия президенти Владимир Путин.   

“Россия ҳарбий-коинот кучлари кўмагида Суриянинг барча ҳудуди деярли террорчилардан озод қилинди. Россия қуролли кучларини қўллаган ҳолда ҳал қилиниши керак бўлган вазифалар умуман олганда бажарилган, деб ҳисоблайман”, деб айтган Путин Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий билан музокаралар натижаларига кўра. 

Путин 11 декабрь эрталаб Суриядаги Ҳмаймим авиабазасига ташриф буюриб, Суриядан Россия қўшинларининг катта қисми олиб чиқилишини эълон қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид