Ўзбекистон | 12:30 / 12.12.2017
40717
1 дақиқада ўқилади

Жээнбеков Ўзбекистонда кимлар билан учрашиши айтилди

Фото: АКИpress

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 13-14 декабрь кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти девонининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Ойзода Субакожоева 12 декабрь куни хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ташриф – қўшни давлат билан фаол сиёсий мулоқотни давом эттиришдир.

Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан тор ва кенгайтирилган шаклда учрашув ўтказилиши кутилмоқда, шунингдек, С.Жээнбеков Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда спикер билан ҳам учрашади. Ташриф якунлари бўйича қатор ҳужжатлар ҳамда келишувлар имзоланади.

13 декабрь куни эрталаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-сессия ўз ишини бошлайди.

«Чегарани делимитация қилиш бўйича ҳужжат ҳозирча йўқ. Икки давлатнинг ишчи гуруҳлари ишламоқда, уч ойда 40 километрдан ортиқ ҳудуд ҳужжатларга туширилди», - дея айтиб ўтди А.Субакожоева.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид