Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ал-Қудс бўйича қарорини қайта кўриб чиқиши керак – Илҳом Алиев
Фото: Getty Images
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 13 декабрда Истанбулда ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиши қарори Фаластин-Исроил ихтилофини ҳал қилишга салбий таъсир қилиши ва қайта кўриб чиқилиши кераклигини айтди.
“АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши ва у ерга АҚШ элчихонасининг кўчирилиши қарори бизда хавотир уйғотмоқда. Бу қарор Фаластин-Исроил ихтилофини адолатли ва ҳар томонлама ҳал қилишга салбий таъсир қилади, у Яқин Шарқ учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Фикримизча, АҚШ бу қарорини қайта кўриб чиқиши лозим”, деб айтган Алиев.
Мавзуга оид
09:30
Трамп НАТОдан норозилигини билдириб, Гренландияни эслади
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
19:16 / 09.04.2026