Ўзбекистон | 16:55 / 13.12.2017
27852
1 дақиқада ўқилади
Йўл фондига тўлов миқдори ошиши мумкин
2018 йилдан янги автомобиль сотиб олинганда, автомобиль қийматидан бир марта йўл фондига тўланадиган 3 фоизлик тўлов 7 фоизга оширилиши кутилмоқда. Kun.uz берган маълумотга кўра, бу тегишли қарор лойиҳасида кўзда тутилган.
Ўзбекистонда 2018 йилги давлат бюджети даромадлари ҳамда харажатлари параметрлари, шунингдек, солиқ ставкаларини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг мухсус қарори қабул қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, ер майдонларидан фойдаланмаса, экин экилмасдан, қаровсиз ташлаб қўйилса, ер учун солиқ миқдори 3 баробар ошиши мумкин.
Президентнинг тегишли қарори қабул қилингач, бу ўзгаришлар янги йилнинг биринчи кунидан жорий этилади.
Мавзуга оид
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021
Соядаги иқтисодиёт: Одамлар нега солиқдан қочиш ва яширин даромад олишга интилишади?
15:37 / 18.06.2021