Жаҳон | 23:20 / 13.12.2017
14349
1 дақиқада ўқилади

Канада Украинага қирғин қуролини етказишга рухсат берди 

Фото: Sergei Chuzavkov/АР

Канада Украинани қирғин қуроли етказиб бериш рухсат этилган давлатлар қаторига киритди. Бу ҳақда Canada Gazette нашри хабар бермоқда.   

Канададан бу рўйхатга киритилмаган давлатларга автоматик ўқотар қурол экспорт қилиниши тақиқланган. 

Ҳозир бу рўйхатга 39 та давлат – асосан НАТО давлатлари ҳамда Австралия, Ботсвана, Чили ва бошқа давлатлар киритилган.

Нашр маълумотларига кўра, бу қадамдан мақсад “Канаданинг Украина билан икки томонлама муносабатларини қўллаб-қувватлаш” ва “канадалик қурол экспортчиларига Украинага ўқотар қуролнинг муайян турлари, тақиқланган қурол ва қурилмаларни экспорт қилиш имконини тақдим қилишдан” иборат.   

Аввалроқ АҚШ давлат департаментининг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкер Украинага қирғин қуролини етказиб бермасликка асос кўрмаётганини айтганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид