Спорт | 20:20 / 13.12.2017
14305
1 дақиқада ўқилади

Месси, Роналду, Де Брюйне. Йил рамзий терма жамоаси тузиб чиқилди

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2017 йилнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.

Терма жамоадан беш нафар «Реал» футболчиси жой олган. Клубнинг рамзий бош мураббийи сифатида айнан «Қироллик клуби» бош мураббийи Зинедин Зидан тайинланди.

2017 йил рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Жанлуижи Буффон («Ювентус»). 
Ҳимоячилар: Марсело, Серхио Рамос (иккаласи — «Реал»), Леонардо Бонуччи («Милан»), Дани Алвес («ПСЖ»). 
Яримҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич (иккаласи – «Реал»), Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»). 
Ҳужумчилар: Неймар («ПСЖ»), Криштиану Роналду («Реал»), Лионель Месси («Барселона»).

Мавзуга оид