Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилавий сирларни ошкор этган шахсга нисбатан қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, оилавий сирларни ошкор этган шахсга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46 прим бир-моддасига кўра, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модда билан маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шундай ҳаракатни амалга оширса, Жиноят кодексига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Мавзуга оид
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
09:30 / 04.03.2026