Жаҳон | 01:16 / 13.12.2017
7262
1 дақиқада ўқилади

PepsiCo компанияси Tesla’нинг 100 та электр юк машинасини сотиб олади

Фото: Getty Images

PepsiCo компанияси  Tesla’нинг Semi электр юк машинасидан 100 тасига буюртма берди.

Компания бу юк машиналаридан ишлаб чиқариш жойлари, маҳсулотни тарқатиш пунктлари ва ритейлерлар ўртасида, 800 км гача бўлган масофада маҳсулотларни ташишда фойдаланмоқчи. Таъкидланишича, ҳозирда компания қандай йўналишлар Tesla юк машиналарига кўпроқ тўғри келишини таҳлил қилмоқда.

Маълум қилинишича,  Tesla Semi юк машиналари PepsiCo’нинг 2030 йилгача иссиқхона газларини атрофга чиқариш ҳажмини 20 фоизга камайтириш режалари доирасида сотиб олинмоқда. Шартнома суммаси ошкор қилинмаган. 

Tesla аввалроқ тўлиқ электрлашган ва яримавтоном юк машинаси Tesla Semi’ни намойиш қилганди. Машина 2019 йилдан серияли ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. 

Reuters ахборот агентлиги ҳисоб-китобига кўра, бир қатор компаниялар умумий ҳисобда Теsla’нинг 267 та юк машинасига буюртма берган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид