Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон яна бир ЖЧ-2018 иштирокчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эрон терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, бу ўртоқлик учрашув 2018 йилнинг 18 май куни Эронда бўлиб ўтади. Ўйин бўлиб ўтадиган шаҳар номига ҳозирча ойдинлик киритилмаган.
Маълумот учун, Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олиб, вакилларимизга қарши учрашувларда 1:0 ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва биринчилардан бўлиб ЖЧга йўлланмани қўлга киритганди.
Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини орқали Жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарликни олиб боради. Терма жамоа Жаҳон чемпионатида «B» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Португалия, Испания ва Марокаш терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг 27 март куни Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:26 / 03.06.2026
220 та мактабда Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинлари катта экранда намойиш этилади
08:20 / 02.06.2026
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
23:45 / 24.05.2026