Иқтисодиёт | 11:33 / 14.12.2017
6658
2 дақиқада ўқилади

Япония ривожланаётган мамлакатларга 2,9 млрд доллар маблағ ажратади

Фото: Getty Images

Япония ҳукумати дунёнинг ривожланаётган мамлакатларида юқумли касалликларга қарши курашиш ва болаларни даволаш мақсадларига 2,9 млрд доллар маблағ ажратади. Япония бош вазири Синдзо Абэ Токиода очилган универсал соғлиқни сақлаш муаммоларига бағишланган ҳалқаро конференцияда шу ҳақда баёнот берди. 

Анжуманда БМТ бош котиби Антониу Гутерреш, Жаҳон банки ва ЖССТ  раҳбарияти ҳам иштирок этмоқда. 

"Япония саломатликни суғурталаш бўйича глобал тизим барпо этилишига муҳим аҳамият беради ва бу борада халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилиш ниятида", - деган бош вазир. Унинг айтишича, Токио томонидан ажратилиши кутилаётган 2,9 млрд долларлик субсидиялар 2023 йилга келиб асосий тиббий суғурта имконига эгалар кишилар сонини 1 млрд.га етказиш имконини беради. 

Аввалроқ, БМТ 2030 йилга келиб, сайёрада истиқомат қилувчи ҳар бир инсон суғурта асосида соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланишга эришиш мақсадини илгари сурган эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид