Жаҳон | 18:42 / 14.12.2017
3209
1 дақиқада ўқилади

Каталонияда референдум можароси сабабли почта компанияси директори ҳибсга олинди

Фото: Getty Images

Испания фуқаролик гвардияси 14 декабрда Каталония мустақиллиги референдумининг ташкиллаштирилиши тергови билан боғлиқ ҳолда почта хизматлари кўрсатувчи Unipost компанияси бош директори Пабло Равентосни ҳибсга олди. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар бермоқда.  

Нашр маълумотларига кўра, гвардия ходимлари кун давомида компаниянинг Оспиталет-де-Льобрегат каталон шаҳридаги бош қароргоҳида тинтув олиб боришган. Улар референдумни ташкиллаштиришга Каталония ҳукуматининг сарф-харажатлари билан боғлиқ ҳужжатларни қидиришган. Жумладан, сайловчилар рўйхатлари бўлган мактубларни тарқатиш учун амалга оширилган тўловлар ҳақида маълумотлар қидирилган.   

1 октябрда Каталонияда мустақиллик референдуми бўлиб ўтганди. Испания таркибидан чиқиш учун 90,18 сайловчилар овоз беришган. Бироқ Мадрид бу референдумни ноқонуний деб ҳисоблаб, унинг натижаларини тан олмаяпти.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид